Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 32-турида «Челси» 1 июль, чоршанба куни «Вест Ҳэм» майдонига сафар қилди.
Дастлаб меҳмонлар 42-дақиқада Виллианнинг пенальтидан урган голи эвазига олдинга ўтиб олди. Бироқ «Вест Ҳэм» футболчилари танаффус арафасида ҳисобни тенглаштирди.
51-дақиқада Микаил Антонио майдон эгаларининг иккинчи голини урган бўлса, 72-дақиқада Виллиан дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади. 89-дақиқада Андрей Ярмоленко «болғачилар»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа ушбу мағлубиятдан сўнг Фрэнк Лэмпард шогирдлари учинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини кўкка совурди ва 54 очко билан 4-ўринда қолди. «Вест Ҳэм» (30) эса хавфли зонани тарк этиб, 16-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
32-тур баҳси
1 июль, чоршанба
«Вест Ҳэм» — «Челси» 3:2
Голлар: 0:1 – 42, пенальти Виллиан, 1:1 – 45 Соучек, 2:1 – 51 Антонио, 2:2 – 72 Виллиан, 3:2 – 89 Ярмоленко.«Вест Ҳэм»: Фабианьски, Диоп, Крессуэлл, Огбонна, Фредерикс, Соучек, Форнальс (Бальбуэна, 90), Антонио, Лансини (Уилшер, 68), Боуэн (Ярмоленко, 78), Райс.
«Челси»: Аррисабалага, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Ковачич (Маунт, 53), Канте, Пулишич, Баркли (Лофтус-Чик, 63), Виллиан, Абраҳам (Жиру, 63).
Огоҳлантиришлар: Лансини (65), Райс (70), Виллиан (82).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)