Edge Innovations’нинг махсус эффектлар бўйича мутахассислари Walt Disney Imagineering ходимлари Уолт Конти ва Рожер Хольцберг билан ҳамкорликда робот-дельфин яратди, деб хабар беради Gismeteo.
Видеодан кўриш мумкинки, дельфин худди ҳақиқийдек бўлиб, ҳатто мутахассисларни ҳам чалғитиб қўйиши мумкин. Интернетдаги кўплаб фойдаланувчилар мазкур робот-дельфин ҳаддан ортиқ реаллаштирилганини таъкидламоқда ва ҳатто лойиҳа муаллифларини фальсификацияда гумонлаяпти.
Маълумотларга кўра, робот-дельфиннинг оғирлиги 270 килограммга тенг бўлиб, унинг батареяси 10 соатга етади. Шўр денгиз сувида қурилма 10 йилга яқин ишлаб бера олади. У нафақат ҳақиқий дельфинларнинг ҳаракатини такрорлайди, балки мушак ва скелетлари билан ҳам мазкур сутемизувчи жонзотдан фарқ қилмайди. Роботнинг барча ҳаракатлари оператор томонидан бошқарилади ва келажакда унинг автономлигини таъминлаш учун камера, датчиклар ва сунъий интеллект тизимини ўрнатиш керак бўлади.
Робот Хитойда пандемияга қарши кураш доирасида ёввойи ҳайвонлар савдосига тақиқ қўйилгани сабаб мамлакатдаги аквариумлардан бири томонидан буюртма қилинган. Умуман олганда, лойиҳа муаллифлари бу каби роботлар пандемиядан кейин ҳам оммалашишини прогноз қилмоқда.
Изоҳ (0)