Ўзбекистонда 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 8298 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 44 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида);
  • 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 5496 нафар фуқаро (66 фоиз) соғайган, ҳозирга қадар мамлакатда 24 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 2778 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.