Ўзбекистонда 2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 (+88) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 64 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Шундай қилиб, мамлакатда 5248 (+8) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

«Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2544 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ ахборотида.

Аввалроқ Ўзбекистонда 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 7725 кишига етгани хабар берилганди.