Ўзбекистонда 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра яна 35 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 21 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 6535 нафарга етди.

23 июнь куни Ўзбекистонда 70 нафар бемор касалликдан соғайди ва даволанганларнинг умумий сони 4520 нафарга етди.

Ҳозирда шифохоналарда 1996 нафар бемор даволанмоқда. Шу кунгача касаллик асоратларидан 19 нафар бемор вафот этган.