Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 7-турида «Кванжу» 17 июнь, чоршанба куни «Инчҳон Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида мезбонлар Фелипе Сильванинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасига келиб «Кванжу» футболчилари орадаги фарқни яна биттага оширди — 2:0. Беллашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида эса меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — 2:1.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур натижадан кейин «Кванжу» очколарини 10 тага етказиб олиб, 5-ўринга чиқиб олган бўлса, «Инчҳон Юнайтед» ҳамон мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Кей-Лига
7-тур баҳси17 июнь, чоршанба
«Кванжу» — «Инчҳон Юнайтед» 2:1
Голлар: 1:0 — 29 Филипе, 2:0 – 79 Ким Жонг Ҳван, 2:1 – 90+6 Мугоша«Кванжу»: Ли Жин Хен, Ли I Ттим, Ашурматов, Ким Чхан Су, Хон Жун Хо, Барбоза, Лим Мин Хек (Ҳёк Чои, 88), Ли Хи Гюн (Жунг-Ҳван Ким, 39), Е Рим, Пак Жон Су, Фелипе.
«Инчҳон Юнайтед»: Жон Сан, Жон Дон Юн, Ли Же Сон, Ким Жон Хо, Ким Ен Су, Ким Хо Нам (Маҳази 59), Ким Сон Жу (Буноза, 62), Жи Он Хак, Ким Жун Бом, Лим Ин Су, Мугоша.
Огоҳлантиришлар: Маҳази (69), Хюк Лим (83), Ли Жин Хен (90).
Изоҳ (0)