АҚШда жойлашган Oregon Raceway Park хусусий автодроми 10 миллион доллар эвазига сотувга қўйилди. Унинг ҳудудидан профессионал пойга треки ва турли мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган барча зарур инфратузилмалар ўрин олган, деб хабар беради Motor.
2008 йилда қурилган Oregon Raceway Park ичидан турли автоспорт беллашувларини ўтказишга мўлжалланган икки томонлама ҳаракатланишга эга профессионал пойга трассаси ўрин олган. Трекнинг узунлиги 3700 метр. Пойгачилар дуч келадиган паст-баландликлар 12 метргача етади.
Пойга парки ичидаги вилла 12 та автомобилга мўлжалланган гараж ва уларни таъмирлашда керак бўладиган барча ускунлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автодромда иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси, дам олиш хонаси, чўмилиш кабиналари ва тушлик зоналари мавжуд. Шунингдек, пойга паркининг эгаси харидорга ҳали қуриб битказилмаган 500 метр квадрат жойни ҳам қўшиб беради.
Ҳозирда мазкур пойга полигонида автоспорт бўйича беллашувлар, спорткарларни профессионал ҳайдашга ўргатиш машғулотлари, шунингдек, корпоратив тадбирлар ўтказилмоқда. Пойга паркини 10 миллион доллар эвазига харид қилиш мумкин, фақат биргина шарти — ижарачилар билан барча мавжуд шартномалар бажарилиши керак.
Изоҳ (0)