Ўзбекистонда 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 30 кишига кўпайиб, 5293 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда қадар Ўзбекистонда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.