Ўзбекистонда 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 35 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида
  • 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида)
  • 2 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Янги қайд этилган ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 5328 нафарга етди. Ҳозирда касалликка чалинганлардан 4019 нафари соғайган.

Ўзбекистонда 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 30 кишига кўпайиб, 5293 нафарга етганди.

Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусдан 1290 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.