13 июнь куни соат 00:15 ларда Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо мажмуаси» («Абу Сахий») даги дўконларнинг биридан қиймати салкам 30 миллион сўмлик мобил телефонлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятидан бўлган 19 ёшли Ж.К ва А.К. исмли йигитлар савдо мажмуасидаги дўконлардан бирининг эшиги ойнасини синдириб, у ердаги 17 та мобил телефон ва 2 та планшетни ўғирлаб кетган. Ўғирланган қурилмаларнинг умумий қиймати 29 миллион 886 минг сўмга тенг.
Таъкидланишича, 14 июнь куни йигитларнинг шахси аниқланиб, ППХ ва Жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилгани тўғрисида хабар қилинганди. Хусусан, 16 июндан бошлаб «Абу Сахий» буюм бозори («Тошкент савдо маркази») ҳам қайта ишга тушди..
Изоҳ (0)