Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифалари рўйхати янгиланди. Янги рўйхат Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан эълон қилинди.

Фото: «Дарё»

13 июнь ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи ҳамда ўша ҳудуддаги бугунги эпидемик вазиятни эътиборга олиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан мамлакатдаги мавжуд туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди:

Андижон вилояти

«Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани, Андижон тумани, Андижон шаҳри, Балиқчи тумани, Избоскан тумани.

Жиззах вилояти

«Яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Бухоро вилояти

«Қизил» ҳудуд: Вобкент тумани, Ғиждувон тумани, Шофиркон тумани.

«Яшил» ҳудуд: Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Олот тумани, Когон шаҳри, Қоракўл тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Когон тумани, Жондор тумани, Қоровулбозор тумани.

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани, Хўжайли тумани.

«Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қонликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқалъа тумани, Тахиатош тумани, Тахтакўпир тумани, Бўзатов тумани, Нукус шаҳри.

Навоий вилояти

«Қизил» ҳудуд: Зaрaфшон шаҳри.

«Сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри, Хатирчи тумани.

«Яшил» ҳудуд: Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Конимех тумани, Учқудуқ тумани.

Наманган вилояти

«Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой тумани, Наманган тумани, Поп тумани, Тўрақўрғон тумани, Уйчи тумани, Чуст тумани.

«Яшил» ҳудуд: Норин тумани, Чортоқ тумани, Янгиқўрғон тумани, Мингбулоқ тумани, Учқўрғон тумани.

Сурхондарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Термиз шаҳри, Бойсун тумани, Музробод тумани, Термиз тумани, Шўрчи тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Сариосиё тумани.

«Яшил» ҳудуд: Қизириқ тумани, Узун тумани, Бандихон тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани.

Самарқанд вилояти

«Қизил» ҳудуд: Ургут тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Пайариқ тумани.

«Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани, Паст Дарғом тумани, Иштихон тумани, Оқдарё тумани, Тайлоқ тумани, Жомбой тумани.

Сирдарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Янгиер шаҳри, Ховос тумани.

«Яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани.

Тошкент вилояти

«Қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Оққўрғон тумани, Бекобод тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани, Пискент тумани, Чиноз тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Бекобод шаҳри, Янгийўл шаҳри, Бўстонлиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Юқори Чирчиқ тумани.

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Нурафшон шаҳри, Бўка тумани, Оҳангарон тумани, Қуйи Чирчиқ тумани.

Фарғона вилояти

«Яшил» ҳудуд: Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳри, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Хоразм вилояти

«Қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри.

«Яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани.

Тошкент шаҳри

«Сариқ» ҳудуд: Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнобод тумани, Чилонзор тумани, Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.

Қашқадарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Чироқчи тумани, Китоб тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Муборак тумани.

«Яшил» ҳудуд: Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Миришкор тумани, Нишон тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.

Аввалроқ 15 июндан ўзбекистонликларга ўқиши ва ишини давом эттириш учун чет элга авиақатновлар орқали чиқишга рухсат берилгани тўғрисида хабар берилганди.