Ўзбекистонда 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 28 кишиг кўпайиб, 4994 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган),
  • 9 нафари Сурхондарё вилоятида аҳоли орасида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида

аниқланган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалингани аниқланган шахсларнинг 3874 нафари соғайган, 19 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.