Футбол бўйича Германия чемпионатининг 31-туридан ўрин «Ҳоффенҳайм» ва «Лейпциг» жамоалари ўртасидаги учрашув 12 июнь, жума куни бўлиб ўтди.
Тур ўйинларини очиб берган баҳсда «буқалар»нинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 9-дақиқасида меҳмонларнинг испаниялик ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб ўйиндаги дублини нишонлади.
Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг «Лейпциг» очколарини 62 тага етказиб олди ва 3-ўринда қолмоқда. «Ҳоффенҳайм» (43) эса 6-поғонага кўтарилиб олиш имкониятидан қуруқ қолди.
Турнинг қолган ўйинлари 13 ва 14 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Бундеслига
31-тур баҳси
12 июнь, жума
«Ҳоффенҳайм» — «Лейпциг» 0:2
Голлар: 0:1 – 9 Ольмо, 0:2 – 11 Ольмо.«Ҳоффенҳайм»: Бауманн, Кадержабек, Пош, Бичакчич, Субер (Сков, 46), Гриллич, Самассеку (Крамарич, 46), Баумгартнер (Бруун Ларсен, 68), Руди, Гайгер (Акпогума, 81), Даббур (Бебу, 62).
«Лейпциг»: Гулачи, Анхелиньо, Ҳалстенберг, Мукиеле, Клостерманн, Лаймер (Нкунку, 62), Забитцер (Конате, 78), Кампл (Адамс, 68), Ольмо (Айдара, 78), Вернер, Шик (Лукман, 68).
Огоҳлантиришлар: Самассеку (3), Клостерманн (26), Субер (33), Нкунку (75).
13 июнь, шанба
Изоҳ (0)