«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

«Канада бош вазири Жастин Трюдо ирқий тенгсизлик ва нафратга қарши туришини намоён қилиб тиз чўкди», – Михаил Комадовский, «Америка овози» мухбири.

«6 июнь 1944 йил санасида иттифоқчилар қўшини Нормандияга тушди. Уларнинг 87 кунлик жангининг график намойиши: сариқ – британияликлар, кўк – америкаликлар, қизил – канадаликлар, қора – Германия бошчилигидаги иттифоқчилар», – Норберт Элекис, тарихий мавзуларда ёзадиган блогер.

«30 кишилик тўйни тинмасдан ‘пропаганда’, реклама қилиш керак. Масалан, Ҳамкорбанк: ‘5 миллион сўмга 30 кишилик тўй қилинг. Тежаб қолинган 45 миллион сўмни бизга йиллик 23 фоизлик омонатга қўйинг. Ҳар ойда 865 000 сўм доимий даромадга эга бўлинғ», – блогер Ғайрат Йўлдош.

«Минглаб исроилликлар Тель-Авивда Исроил ҳукуматининг Ғарбий қирғоқни босиб олиш режаларига қарши намойиш ўтказди. Намойишчилар ‘Фаластинликлар ҳам инсон’ шиорини кўтариб чиқди. Айрим норозилик намойиши қатнашчилари ‘Биз бир-биримизга кўп азият етказдик. Биз оға-инилармиз. Биз шу ҳудуднинг аҳолисимиз’, дея фикр билдирди», – Deutsche Welle радиоси.

«Кеча Нью-Йоркда 60 435 та коронавирус тести олинди. Шундан фақат 781 шахсда коронавирус тести ижобий чиқди. Бу деярли бир фоизга тенг. Бу жуда қувончли хабар», – Эндрю Куомо, Нью-Йорк шаҳрининг 56-губернатори.

«Трампнинг айни пайтдаги сиёсати ҳақида унинг мухолифи Жо Байден фикри: Дональд Трамп ҳозирги намойишлар пайтида бизни бошқараётган энг ёмон шахс», – Жо Байден, президентликка номзод.

«Вашингтонда Оқ Уй олиб борадиган кўчада ‘Полицияга маблағ ажратманғ, деб ёзиб қўйилди. Полиция йўқ бўлсинми? Ирқчиликка қарши намойишларда полициячиларни қораловчилар кўп», – Навбаҳор Имамова, «Америка овози» радиоси журналисти.

«Вирусга қарши эм дорини топишга муваффақ бўлганимизда биз уни жамоатчилликка очиқлаймиз. Биз ҳар доим ваъдаларимизни бажарамиз», – Лиу Жаоминг, Хитойнинг Буюк Британиядаги элчиси.

«Тинчлик билан қонунга итоат этган ҳолда ирқчилик ва дискриминацияга қарши биргаликда курашайлик. Британияни оёққа турғазишда, келинглар, биргаликда ишлашни давом эттирайлик», – Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири.

«Ўзбекистон коронавирусдан жиддий зарар кўрган сайёҳлик тизимини уч босқичли режа билан жонлантирмоқчи. 8 июнь санасидаги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусдан соғайганлар 75,6 фоизни ва ўлим 0,4 фоизни ташкил қилмоқда», – OIK Today нашри, Ислом давлатлари ҳамкорлиги чоп этадиган журнал.

«Бугун соат 11 да Британия парламенти Жорж Флойднинг хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлади. Унинг исми яна бир маъносиз номга айланмаслиги керак. Унинг вафоти ўзгаришлар учун туртки бўлиши керак. Лейбористлар партияси Буюк Британия ва бутун дунёда иқрчилик ва босимга қарши курашаётганлар билан биргадир», – Кейр Стармер, Лейбористлар партияси етакчиси.

«Кашф қилинмаган Ўзбекистонни кашф қилинг: 1978 йилда Ўзбеистон ССРдаги кўпчилик учун совет расмийлари машҳур мусулмон, афсонавий боксчи Муҳаммад Али учун қизил гилам тўшашганда, Али Ўзбекистондаги 4 кунлик ташҳрифи давомида 4 килога семирганини қайд этганди», – Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси.

«Ўтган йили ҳар дам олиш кунлари Гонконгдаги намойишга чиққан бу аёллар билан мулоқот қилган эдик. Бугун ҳам улар Гонконг озодлиги учун норозилик намойишида қатнашмоқда», – Amnesty International ташкилоти.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.