Ўзбекистонда 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 кишига кўпайиб, 4547 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса аҳоли орасида (Тошкент шаҳри 1 та, Қашқадарё вилояти 1 та, Тошкент вилояти 4 та) аниқланган.
«Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 3459 киши коронавирусдан соғайган, 18 киши эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)