Ўрта вазн тоифасида УФС чемпиони Исраэл Адесаня қандай шартлар бўйича бокс тушишга рози бўлишини айтди.
«Мен яқинда Флойд Мейвезернинг журналистлар учун спарринг кўрсатувини томоша қилдим. Ва кейин шундай дедим: ‘Мен буни қилмайман’. Мен жанг санъати маҳоратимни камайтирмоқчи эмасман. Менда бокс бўйича тажриба бор. Боксдаги рекордим — 6 та ғалаба ва 1 та мағлубият. Биргина мағлубиятим ҳам ҳакамларнинг ноҳақлиги сабаб бўлган. Улар шунчаки, ғалабани тажрибасиз йигитга беришни хоҳламаган.
Қандай нархга бокс тушишга рози бўламан? Ким билан жанг қилишим керак ва нима учун? 100 миллионми? Йўқ. UFC’да ҳам шунча пул топишим мумкин. Бир миллиард доллар эвазига рингга чиқаман. Фақатгина шу нархга имкониятларимни 90 фоизга қисқартириб, жанг қилишга рози бўламан», — дейди Адесаня.
30 ёшли Адесаня фаолияти давомида 19 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 2019 йилнинг октябрь ойида у Роберт Уиттакерни нокаутга учратиб, ўрта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)