Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Ризвон Магомедов вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши кечадиган жангнинг тахминий санасини айтди.
«Бизда тахминий ой мавжуд — бу сентябрь. Жанг жойи ва аниқ сана ҳали маълум эмас. Мусобақалар сони номаълум бўлгани туфайли ҳаммаси ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Қайтараман, бу фақат тахминий сана. Бўлажак рақиб? Гэтжидан бошқа яна ким бўлиши мумкин?», — дейди Магомедов.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни мағлуб этган ҳолда енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионига айланди ва мазкур вазн чемпиони Ҳабибга қарши жанг қилиш имкониятини қўлга киритди.
Изоҳ (0)