Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 52 нафарга кўпайди ва касаллик юқтириб олганларнинг умумий сони 4404 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 29 таси карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
  • 18 таси Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтоҳур филиали ходими) аҳоли орасида;
  • 3 таси Наманган вилоятида (шундан 2 таси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларида) аҳоли орасида;
  • 1 таси Тошкент вилоятида («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида;
  • 1 таси Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 21 кишига кўпайиб, 4352 нафарга етганди.

8 июнь давомида коронавирусга чалинган фуқаролардан 3 нафари тузалиб, жами соғайганлар сони 3357 нафарга етди.

Касалликка чалиниш билан боғлиқ янги қайд этилган ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 1000 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда шифохоналарда 1030 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.