Хитойнинг Гонконгдаги хатти-ҳаракатларини Иккинчи Жаҳон уруши давридаги нацист Германияси билан таққослаш мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога таяниб, The Daily Caller газетаси хабар берди.

Фото: Reuters

Америкалик ҳарбийларнинг Нормандияга кириб борганига 6 июль куни 76 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган интервьюда Помпео АҚШ томонидан Европада ҳарбий операциялар ўтказилишига Германиянинг Францияни эгаллаб олиши сабаб бўлганини таъкидлади.

«Ҳозирда Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтирмоқда, ягона, кучли ҳукмрон давлатга айланишга интилмоқда, бу эса қайсидир маънода Германиянинг ҳаракатларига ўхшайди», — дейди Помпео.

Давлат котибининг сўзларига кўра, Хитой Коммунистик партияси Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни жорий этиш орқали Буюк Британия билан келишилган битимни бузмоқда. Бу худди «Германиянинг Европани бошқа давлатларига қарши қилиб қўйган ваъдаларига ўхшайди».

Гонконгда май ойидан буён миллий хавфсизликка қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Пекин ушбу қонунни Гонконг автономиясига ҳам жорий этиш ниятида. Қонун лойиҳаси учинчи давлатнинг Гонконг ишларига аралашишини тақиқлайди.

Аввалроқ Дональд Трамп Гонконг эркинлигини чекламоқчи бўлган Хитойга қарши кучли жавоб қайтариш билан таҳдид қилганди. Хитой эса АҚШга Гонконг ишига аралашмаслик борасида таҳдид қилди.