Вьетнамлик фуқаро экси iPhone корпусларидан фойдаланишнинг ажойиб усулини ўйлаб топди — у Apple маҳсулотларидан уйининг атрофига панжара ясади. iPhone панжаралар тасвирланган роликка техноблогер Бен Гескин эътибор қаратган.

Кадр: TikTok

Унинг сўзларига кўра, iPhone корпуслари — кўпчилик ўйлаганидек стикер эмас, ҳақиқий.

Маълум бўлишича, ролик муаллифи сервис марказда ишлайди. Кераксиз корпусларни у шу ердан олган (асосан, iPhone 6 ва 7 моделлари). Бу каби панжарани қуришга қанча корпус кетгани номаълум, таъкидланишича, камида юзлаб сарфланган.