АҚШда яшовчи Жейсон Торчински Хитойдан онлайн тарзда дунёдаги энг арзон Changli электромобилини буюртма қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Jalopnik»

Автомобилнинг нархи 930 долларни ташкил қилди. Уни буюртмачига картондан ясалган қутида етказиб беришди.

Электрокар қизил рангда, унинг ёнларига чақмоқ расми чизилган. Бу уни ўйинчоқ машинага ўхшатиб қўйган, бироқ Changli тўлақонли электромобиль. У ҳатто салонни иситиш тизими ҳамда орқани кўрсатувчи камера билан жиҳозланган.

Қайд этилишича, мини-электрокар 1,1 от кучига эга. У секин ҳаракатланади.

Фото: «Jalopnik»

Фото: «Jalopnik»

Фото: «Jalopnik»

Жейсон Торчинскининг таъкидлашича, агар қандайдир авария юз бергудек бўлса, бу ҳолат тўлиқ пластикдан ясалган Changli учун аянчли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Америкалик эркак Хитойдан электрокар олиб келиш учун қўшимча аккумулятор, транспорт харажатлари ва божхона хизматига пул тўлаган. Шундай қилиб Changli унга уч минг доллардан сал кўпроққа тушган.