Ижтимоий тармоқларда олд ойналаригача қорайтирилган ва олд қисмига «мигалка» чироқлар ўрнатилган Lacetti акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари мазкур автомобиль эгасига нисбатан чора кўрди.
Мазкур автомобиль Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида тўхтатилган. Ҳайдовчининг айтишича, ижтимоий тармоқлардаги видеони унинг ўзи эмас, балки бошқалар тарқатган.
Ҳайдовчининг маълум қилишича, у автомобили ойналарини қорайтириш учун тегишли рухсатнома олмаган. Шунингдек, ҳайдовчи «мигалка» чироқларини «ёшлик қилиб» ўрнатганини билдирган.
Қоидабузарга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган ҳамда автомобиль вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)