Ҳиндистоннинг Ченнай фотостудияси, ўзига хос услубда ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда НТД TV.ru маълум қилди.

Фото: НТД TV.ru

Ниқобга юзнинг ёпилган қисми сурати туширилган бўлиб, уни таққан инсоннинг ким эканини билиш мумкин бўлади.

Фотостудия бошқарувчиси Анто Амалражнинг айтишича, пандемия вақтида қандай пул топиш ҳақида бош қотиргани ушбу ўзига хос ғоя туғилишига туртки бўлган. Студияда хоҳловчилар сурати олинади ва суратдаги инсон юзининг пастки қисми ниқобга туширилади, дейилади хабарда.

Новый тренд в Индии: пол-лица, напечатанные на маске

Фотостудия в Индии делает защитные маски с изображением закрытой части лица. Так человек остаётся узнаваемым.

Geplaatst door Телеканал NTD op Maandag 1 juni 2020