Швецияда иш излаётганларга «орзудаги иш» таклиф этилмоқда, деб ёзади «Korrespondent.net».
Бу ишлаш шарт бўлмаган иш ўрнидир.
Ходимдан Гетеборгдаги станцияга бориб, иш куни аввалида ва якунида бориб чироқни ёқиб, ўчириш талаб этилади.
Иш берувчи бутун дунёдан 125 та ариза олган.
Иш таснифида ойлик маош ходимнинг умри охиригача тўланиши ёзилган. Аризалар нафақат Швеция, балки АҚШ, Филиппин, Тайвань ва бошқа мамлакатлардан келиб тушган.
Умрбоқий мансаб деб номланган лойиҳа муаллифлари рассомлар Симон Голдин ва Якоб Сеннебю ҳисобланади. Улар 2,3 минг доллар ойлик беришга тайёр.
Ходимдан Гетеборгдаги қурилаётган Korsvägen станциясига эрталаб ва кечқурун маълум вақтда келиб, чироқни ёқиб, ўчириш талаб этилади.
Бошқа вақтда у бўш бўлади. Арт-тажриба муаллифлари 120 йил давомида ойлик тўлашни режалаштирмоқда. Унга маблағни Швеция бадиий кенгаши ва транспорт бошқармаси ажратади.
«Орзудаги иш»га Гетеборгда яшовчи ёки у ерга кўчиб ўтишга тайёр инсон олинади.
Арт-тажриба йилдан йилга ўсиб бораётган жамиятдаги тенгсизликка эътиборни жалб қилишга қаратилган.
Изоҳ (0)