Фарғона вилоятида пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилоятидаги Президент халқ қабулхонаси «Дарё»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7902 киши қайтиб келган. Шулардан 4699 нафари ишга жойлаштирилган.
«Хусусан, 1100 нафари қишлоқ хўжалиги соҳасига, 380 нафари хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари жамоатчилик ишларига ва 3 минг нафари қурилиш соҳасига жалб этилган», — дейилади қабулхона ахборотида.
Умуман, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлса, 2020 йилнинг январь—май ойларида улардан 28 мингга яқини (56 фоизи)нинг бандлиги таъминланган. Хусусан, 963 нафар ишсиз ёш қурилишга, 5173 нафари турли давлат ташкилот ва корхоналарига, 4 307 нафари эса жамоатчилик асосида турли ишларга жалб этилган.
Изоҳ (0)