• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Башорат қилинган оммавий қотиллик. Непал шаҳзодаси Дипендра нега бутун қироллик оиласини отиб ташлаган эди?

    Дунё сиёсий майдонининг яқин тарихида ҳам қироллик мамлакатларида зиддиятли сиёсий келишмовчиликларни кузатишимиз мумкин. 2001 йил 1 июнида Непал қироллиги пойтахти Катмандуда сиёсий характердаги фожиа рўй берди: валиаҳд шаҳзода Дипендра бутун қироллик оиласини отиб ташлаб, ўз жонига ҳам қасд қилди. Бу фожианинг сабаби нима эди? У Непал тарихида қандай ўзгаришларга олиб келди? «Дарё»нинг анъанавий тарих рукнидаги навбатдаги мақоласида шу саволларга жавоб қидириб кўрамиз.

    Жума куни кечқурун анъанавий зиёфат қилиш учун саройга йиғилган Непал қироли Бирендранинг кўплаб қариндошлари валиаҳд шаҳзода Дипендранинг йўқлигини дарҳол пайқамади. У ҳозиргина амакиваччалари учун барда коктейль аралаштириб туриб, тўсатдан ғойиб бўлганди. Меҳмонлар бунга ҳеч қандай аҳамият бермай дам олишда давом этди. Кечқурун соат тўққизда валиаҳд шаҳзода қатъий қадамлар билан залга кириб келди...

    У Непал армияси зобитининг формасида, бир қўлида M16 автомати, иккинчи қўлида эса Uzi пистолет-пулемётини ушлаган эди. Дипендра эшикни тирсаги билан итариб очди, ҳайрон бўлган қариндошлари олдида жимгина зал бўйлаб юриб, отаси дам олиб ётган кичкина хонага ўтиб, ўқ узишни бошлади. Шундай қилиб, ҳинд руҳонийларининг қадимги башорати амалга ошди. Улар бир пайтлар Непалнинг Шоҳ қироллик хонадони ўн иккинчи авлоддан сўнг тугашини башорат қилган эди.

    Дипендра.

    Дипендра.
    Фото: Wikipedia

    Машъум башорат

    1768 йилда Шоҳ сулоласидан қудратли гурка уруғининг етакчиси шаҳзода Притҳви Нарайн ҳал қилувчи жангга тайёрланарди. Ҳимолай тоғларида жойлашган 49 майда ҳоким унга бўйсунди. Кейин у Ҳимолайнинг сўнгги енгилмас қалъаси – Катманду учун курашга киришди. Жангдан бир кун олдин одат бўйича фолбинларга мурожаат этиб, бу ташаббуси муваффақиятли бўлиш-бўлмаслигига қизиқди.

    «Ҳа, – деди фолбинлар. – Сен жангда ғалаба қозонасан ва сен интилган барча нарсалар рўёбга чиқади. Сенинг набираларинг ва ўн бир авлодинг сен бирлаштирган ерларни бошқаради. Аммо ўн иккинчи авлодинг охиргиси бўлади».

    Эртаси куни Катманду қалъаси қулади. Притҳви Нарайн Шоҳ уни ўз давлати – Непал Қироллигининг пойтахтига айлантирди. Непал ҳукмдорларининг тўлиқ рутбаси – беш карра илоҳий шоҳлар шоҳи ва муқаддас император эди.

    Эркатой шаҳзода

    Башоратдан бошқа ҳеч нарса илоҳий императорнинг ўн иккинчи авлоди охиргиси бўлишини кўрсатмас эди. 1989 йилда 18 ёшга кириб, Англияда ўқиётган валиаҳд шаҳзода Дипендра Непал урф-одатларига мувофиқ расмий равишда илоҳий ва муқаддас деб эълон қилинди. Аммо ўша пайтдан бошлаб Дипендранинг оиласидаги баъзи аъзолар билан муносабатлари ёмонлаша бошлади.

    Катмандуга валиаҳд шаҳзоданинг Англиядаги нотўғри хатти-ҳаракатлари ҳақида хабарлар тез-тез етиб келарди. У талабалик даврларида ичкиликка тўла кечалар уюштирадиган, ўқотар қуролни севувчи, бошқариб бўлмас ва қизиққон йигит сифатида ном қозонди. Унинг отаси, Непал қироли Бирендра бу гап-сўзларга унчалик аҳамият бермас эди. Унинг ўзи ҳам Англияда ўқиган эди, шунинг учун ўғлига хайрихоҳ бўлди.

    Шаҳзоданинг онаси қиролича Айшвария эса бошқача фикрда эди. Эҳтимол, хотинини тинчлантириш, тўнғич ўғли ва меросхўрини ўзини босиб олишини истаган қирол Дипендрани Непалга қайтариб, уни қуролли кучлар қўмондони қилиб тайинлади ва қирол мамлакатдан узоқда бўлган пайтлари ўз ваколатини ўғлига топширишни бошлади. Қирол ва қиролича тез-тез чет элда ташрифларда бўлиб туришганини ҳисобга олиб, Непалда асосий ҳокимиятни валиаҳд шаҳзода ўз зиммасига олганди.

    Фото: Google Photos

    Севги

    Шунга қарамай, ўғил ва онанинг муносабатлари ёмонлашиб борди. Ўзини етук деб ҳисоблаган шаҳзоданинг малика унга танбеҳ берганида жаҳли чиқарди. Келишмовчиликнинг асосий сабаби эса севги эди. Англияда Дипендра собиқ қироллик вазири ва ҳинд маликасининг қизи Девани Рана билан танишганди. Қиролича ва қироллик оиласининг бошқа барча аъзолари эса Деванидан нафратланарди. Шаҳзодадан бошқа қироллик оиласининг ҳеч бир вакили қизга нисбатан илиқ туйғуларни ҳис қилмади: Девани қироллик сулоласининг тарихий тақдирида салбий рол ўйнаган қадимги Непал аристократик сулоласининг вакиласи эди...

    Флэшбек: даҳшатли кеча

    Непал қироллиги пайдо бўлганидан кўп йиллар ўтгач, Притҳви Нарайн Шоҳнинг авлодлари хотиржам ва бахтли ҳаёт кечирди. Уларни фуқаролар шоҳлар шоҳи – ҳинд худоси Вишну тимсолларидан бири бўлган худо деган ишонч билан ҳимоя қилган. Аммо 1846 йилга келиб ҳамма ҳам бу фикрга қўшилмаслиги маълум бўлди.

    Ўша даврдаги императорнинг биринчи вазири Жанг Баҳодир Рананинг оиласи зодагонликда ҳам, бойликда ҳам Шоҳлардан кам эмас эди. Кунларнинг бирида у ўз саройига энг нуфузли саркардалар ва ҳарбий раҳбарларни таклиф қилди. Тантанали кечки овқат пайтида Жанг оиласи аъзоларидан ташқари барча таклиф қилинганлар заҳарланиб, даҳшатли азобда ҳалок бўлди. Жангнинг буйруғи билан биргина гўдак шаҳзодадан бошқа подшоҳ оиласининг барча аъзолари қириб ташланди. Жанг Баҳодир Рана гўдакни қирол, ўзини эса қирол регенти деб эълон қилди. Ўша даврдан бери мамлакатда бош вазирлар лавозими Рана сулоласи аъзоларига мерос бўлиб ўтадиган бўлди. Бу Рана ва Шоҳ хонадонлари ўртасидаги муросасиз тортишувнинг бошланиши эди.

    Кўзлари кўр севги

    Соҳибжамол Деванининг ўша машъум Рана сулоласидан экани валиаҳд шаҳзодани умуман қизиқтирмас эди. Уларнинг муносабатлари узоқ вақт давомида сир бўлиб келди. Улар Непалда ҳам тез-тез учрашиб турарди. Учрашувларда ҳинд адабиёти ва шеърияти мавзуларини муҳокама қилиб, бирга сайр қилишарди, хуллас, бу ҳақиқий севги эди.

    Қиролича эса Деванини ўз ўғлига муносиб деб ҳисобламади ва ўғлига у билан учрашишни тақиқлашга уринди. У аллақачон ўғлига бошқа келин топиб қўйган эди. Хотини таъсирида бўлган шоҳ ҳам бу никоҳга узоқ вақт қаршилик қилди. Бироқ кунларнинг бирида тахт вориси отасига бир нечта оила аъзоларини олдида агар уни бошқа қизга мажбур уйлантиришса, ажрашиб, барибир Деванига уйланишини айтди. Шоҳ ўғлининг иродасига қарши турмасликка қарор қилди. Айтишларича, қирол Бирендра ўша бўлажак машъум кечки овқат пайтида ўғлининг Деванига уйланишига рози эканини эълон қилишни режалаштирган эди.

    Даҳшатли кун      

    Ўша куни қиролнинг укаси шаҳзода Гянендра саройда йўқ эди. Бу уни ўлимдан қутқариб қолди, аммо миш-мишлардан сақлай олмади. Гянендра тахтга ўтиргандан сўнг кўпчилик у тахтга чиқиш йўлини Дипендранинг қўли билан тозалаганини айтди.

    Фото: Google Photos

    2001 йил 1 июндаги даҳшатли кун ҳеч қандай ҳайратланарли нарса билан бошланмади. Оддий кунлардан бири эди. Қирол дам олаётганди, малика жума кунги анъанавий қабулга тайёргарлик кўраётганди. Ўша пайтда пойтахтда бўлган барча оила аъзоларини меҳмонга таклиф қилишганди. Эрталаб шаҳзода Дипендра Непал мини-олимпиадасига тайёргарликларни томоша қилди, бошқалар билан ҳазиллашди, хуллас, яхши кайфиятда эди.

    Кечқурун оила аъзолари саройда йиғилишганида, отасининг илтимосига биноан у барда коктейль аралаштиришни бошлади. Саройда содир бўлган воқеаларни гапириб берган воқеа гувоҳлари онаси билан қисқа суҳбатдан сўнг шаҳзоданинг кайфияти ўзгарганини айтади. Суҳбат нима ҳақида кетаётгани номаълум, аммо гувоҳларнинг барчаси Дипендра онасига Девани билан аллақачон унаштирилганини айтганига ишонади.

    Қиролича билан суҳбатдан сўнг шаҳзода барга қайтиб, коктейль аралаштиришни давом эттирди ва кейин бирдан ғойиб бўлди. У бироздан кейин қўлида M16 ва Uzi автоматлари билан қайтиб келди.

    Қирол Бирендра нима бўлганини тушунмаётган ягона одам эди. Ўлимидан кейин шоҳнинг жасадини кўрганлардан бири «унинг юзида чуқур ҳайрат ифодаси қотиб қолганди», деганди.

    Отасини отиб ўлдирганидан кейин валиаҳд чорак соат давом этган тартибсиз отишмани бошлади. У жимгина хонадан хонага ўтиб, ичкарида бўлганларнинг барчасини ўққа тутди.

    «Аввалига, – эслайди қирғиндан омон қолганлардан бири, – меҳмонлар шунчалик ҳайратда эдики, ҳатто қимирлай олмади». Ўқлар уларни ўтирган ёки турган жойларида қувиб етиб ҳаётларига нуқта қўярди.

    Биринчи бўлиб Дипендранинг жияни – Парас Шоҳ ўзига кела олди. У хонадаги болаларга катта диваннинг орқасига яширинишга ёрдам берди ва уларни ўзи билан ёпди.

    Бу орада Дипендра ўқ узишда давом этди. Омон қолган оила аъзоларидан бири «у ҳеч нарса демасди, унинг юзида ҳам ҳеч нарса ифодаланмаганди», деб эслайди.

    Бильярд хонаси орқали ўқ отишни давом эттирган шаҳзода боғга чиқди. Унинг орқасидан онаси ва укаси Нираян югуриб келди. Автомат овози янгради, қиролича ўлдирилди. Онаси укаси Нираяннинг фойдасига уни меросдан маҳрум қилишни айтганини эслаган Дипендра дарҳол укасини ҳам иккала қуроли билан тенг ота бошлади.

    Фото: Google Photos

    Укаси ўлганига амин бўлгач, сарой хоналарига қайтиб келиб, учраган одамга ўқ узишни давом эттирди. Биринчи бўлиб синглиси ва куёви ҳалок бўлди. Қиролнинг укаси Дҳирендра шаҳзоданинг олдига югурди. «Қуролингни ташла, нималар қилиб қўйганингни қара!», деди у. Жавоб ўқ ёмғири бўлди. Шаҳзода яна амакисининг хотини ва унинг қизини отиб ташлади – улар ҳалок бўлган Дҳирендрага ёрдам беришга шошилишганди.

    Оғир ярадор Дҳирендра ёнида ётган хотинидан чўнтагидан мобил телефонни олиб, ёрдам чақиришни сўради, аммо аёл буни уддалай олмади – у ҳам елкасидан ва қўлидан яраланганди. Бироқ энди қўнғироқ қилиш шартмасди.

    Валиаҳд шаҳзода қулфлаган эшикни боғга югуриб кирган соқчилар тақиллата бошлади. Улар билан бирга ўлдирилган қиролнинг онаси пайдо бўлди. Дипендра шовқин-сурон келган томонга шошилди, аммо шу пайт унинг иккала қуролида ҳам ўқ тугаган эди. Шунда у чўнтагидан тўппонча чиқариб, бошига ўқ узди. Бошқа ярадорлар билан бирга у ҳам ҳарбий касалхонага юборилди.

    Валиаҳд шаҳзода Дипендранинг қурбонлари:

    • отаси қирол Бирендра ва онаси қиролича Айшвария;
    • укаси шаҳзода Нираян, синглиси малика Шрути ва унинг эри Горах Бикрам;
    • шаҳзода Дҳирендра (қиролнинг укаси);
    • малика Шанти Сингҳ (қиролнинг синглиси);
    • малика Шарада Шоҳ (қиролнинг синглиси) ва унинг эри шаҳзода Кумар Хадга Бикрам Шоҳ;
    • малика Жаянти (қиролнинг амакиваччаси).

    Яратганга аён бўлган сир

    Дипендра ҳарбий касалхонада вафот этгани ҳақида марҳум қиролнинг укаси шаҳзода Гянендра хабар берди. Зиёфатда яқин қариндошлардан фақат у иштирок этмаган, аммо унинг жиддий яраланган хотини ва қаҳрамонлик кўрсатган ўғли Парас Шоҳ зиёфатда иштирок этган. У нима учун бир кундан кўпроқ вақт давомида расмий хабар «ўқотар қуролнинг тасодифан отилиб кетиши» бўлганини ҳам тушунтириб берди.

    Гап шундаки, Дипендра отасининг ўлимидан сўнг автоматик равишда Непал қиролига айланди. Мамлакат конституциясига биноан, шоҳлар шоҳи, беш карра илоҳий ва муқаддас император ҳар қандай танқиддан холи ‘ унинг бирор-бир ҳаракатини суд ҳам, фуқаролар ҳам қоралай олмайди. Аммо монархнинг вафотидан кейин (бу ҳанузгача сир бўлиб қолмоқда: у ростдан ўзи вафот этганми ёки шунчаки унинг нафас олиш ва қон айланиш аппарати ўчирилганми?) ҳақиқат аён бўлди. Бундан ташқари, янги қирол фожиани текширишга ваъда берди.

    Гянендра буларнинг барчасини ўзининг тож кийиш маросимидан олдин тушунтирди. Маросим жуда тез ва дабдабасиз ўтди. Кўпчилик Гянендрани фитнада айблайди. Балки қирол ҳокимиятининг илоҳий кучига ишонадиган непалликлар учун улар худо деб биладиган одам шунчаки мастликда бутун оиласини отиб ташлаганига ишонишдан кўра, ҳокимиятга интилган амакисининг фитнаси деб ўйлаш осонроқдир...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    05.06.2020, 08:03   Изоҳ (0)   97036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги қора танли кишининг ўлими учун полицияни жазолаш ҳақидаги петиция рекорд даражада овоз тўплади

    05.06.2020, 07:50

    Украина президенти Владимир Зеленский карантин вақтида кафега боргани учун жаримага тортилиши мумкин

    05.06.2020, 06:51

    Латвияда фавқулодда ҳолат режими ўз якунига етмоқда

    05.06.2020, 06:20

    Эронда коронавируснинг тарқалиши рекорд суръатларда давом этмоқда

    05.06.2020, 00:31

    Ёқиб юборилган тез ёрдам машинаси, ерда ётган одамлар, 140 йилдаги энг катта циклон. 4 июнь суратлари

    04.06.2020, 23:58

    Туркия 10 июндан бошлаб 40 та мамлакат билан авиақтановларни тиклайди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

    04.06.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:09

    Тошкентда дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш бошланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:00

    Жефф Безос меҳмонлардан тўй совғаси ўрнига Венецияга хайрия қилишни сўради

    Лайфстайл | 27 июн, 16:50

    Исроил блокадаси туфайли Ғазода касалликлар авж олган — БМТ

    Дунё | 27 июн, 16:40

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    “Биз Хоманаийни йўқ қилмоқчи эдик” — Исроил мудофаа вазири

    Дунё | 27 июн, 16:30

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай об-ҳаво бўлади

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.