«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду туринликларнинг 2 июнь, сешанба кунги машғулотига эртароқ ташриф буюрди. АS’нинг хабар қилишича, 35 ёшли футболчи машғулотлар бошланишидан тўрт соат аввал клуб базасига етиб келган.
Шериклари келгунга қадар португалиялик футболчи индивидуал шуғулланган, кейинчалик бошқа футболчилар келгач, гуруҳ машғулотларида иштирок этган.
Таъкидланишича, Роналду жисмоний ҳолатни текширишга мўлжалланган бир нечта нормативларни аъло даражада топширган, унинг ҳолати март ойидагиданда яхшироқлиги маълум бўлган.
Криштиану 2019/20 йилги мавсумда «Ювентус» сафида 32 ўйин ўтказиб, 25 та гол ва тўртта самарали узатма муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, А Серия ўйинлари 20 июндан қайта бошланади.
Роналдунинг «Реал» сафида «Ювентус»га урган суперголи ёдингиздами?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)