Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье 2020 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган енгил вазн тоифасининг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи ва ушбу вазнда камар соҳиби Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жастин — шубҳасиз, кучли ва тажрибали жангчи. Аммо Ҳабибнинг кураш услуби умуман бошқа нарса. Бу шунчаки, ҳаваскор кураш эмас.
Агар Гэтжи тўрдан узоқроқ тура олса, Нурмагомедовга уни партерга ўтказиш қийин бўлади. Аммо Ҳабиб уни тўрга сиқиб олса, у Гэтжи билан ҳар нарса қилиши мумкин. Аммо октагон марказида Гэтжи унга муаммолар туғдиради», — дейди Порье.
Жастин Гэтжи 10 май куни UFC 249 мусобақасининг марказий жангида Тони Фергюсонни муддатдан олдин мағлуб этганди. Шундан сўнг у Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг UFC’даги дебют жангини кўрганмисиз? (видео)
Изоҳ (0)