Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2020 йилнинг июнь ойини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилиниб, ушбу ойлик доирасида қатор маданий-маърифий тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан «Ёшлар ойлиги»ни муносиб нишонлаш мақсадида «Адиблар хиёбони»да Ёшлар назм кечалари, «Ғалаба боғи« ва «Шон-шараф» музейида болалар иштирокида спектакль намойиши, музейга ташриф, маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан «беш ташаббус уйда»онлайн учрашувлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, «Ёшлар симфоник оркестри»нинг Ёшлар кунига бағишланган махсус онлайн концерт дастури намойиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, 2017 йил 25 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар