Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 46 нафарга кўпайиб, 3815 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 45 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, биттаси эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 3014 нафар фуқаро соғайди. Мамлакатда 786 нафар бемор касалликдан даволанмоқда. 15 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.