• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳоким топшириғи билан таъмирлаб бергандим, энди эса пулимни ололмай сарсонман». Қашқадарёлик қурувчи Нишон ҳокимини ёлғончиликда айбламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳокими топшириғига кўра, ногиронларга мўлжалланган уйни таъмирлаган қурувчи 162 миллион сўм пулини ололмаётганини айтмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Муҳаммад Ражабовнинг айтишича, ҳоким талаб қилган иш битганига икки йилдан ошган бўлса-да, ҳокимлик ҳалигача ваъдасини бажармаган.

    Муҳаммад Ражабов

    Муҳаммад Ражабов
    Фото: «Дарё»

    «Нишон туманининг олдинги ҳокими Асрор Жўраев ва туман Халқ қабулхонаси раҳбари, айни кунда вилоят Халқ қабулхонаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Фахриддин Жумаевларнинг топшириғига кўра, тумандаги икки қаватли 12 хонадонли уйни 306 миллион сўм эвазига қайта таъмирлаб бергандим. Ўша пайтда пулнинг ярмини беришганди. Аммо ваъда қилинган пулнинг 162 миллион сўми ҳалигача тўлаб берилмаяпти», — дейди «Наво тонг ёғдуси» МЧЖ қурилиш ташкилоти раҳбари Муҳаммад Ражабов.

    Қурувчи таъмирлаган уй

    Қурувчи таъмирлаган уй
    Фото: «Дарё»

    Қурувчи тадбиркорнинг маълумот беришича, 2017 йил Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраев туманда ногиронлиги бўлган фуқароларни уй билан таъминлаши лозимлигини айтиб, тадбиркордан ёрдам беришини сўраган. Ҳоким топшириғига кўра, иш бошлаган қурувчи уй таъмирини қисқа муддатда якунлаган. 2017 йил декабрь ойида эса уй ўз эгаларига тантанали равишда топширилган.

    «Қурилиш якунлангач, ҳоким ва прокурор тез орада пулимни ўтказиб беришларини айтди. Аммо кутилмаганда ҳоким ҳам прокурор ҳам ишдан кетди. Туман Халқ қабулхонаси бошлиғи эса вилоятга ишга ўтиб кетди. Ҳозирги ҳоким эса сенга берадиган пулим йўқ, мен сен билан келишмаганман деяпти, дейди қурувчи ташкилот раҳбари.

    Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов муаммо тез орада ечилишини, бунинг учун эса тадбиркор қанча маблағ сарфлаб нима ишлар қилганини исботловчи ҳужжатлар тақдим қилиши лозимлигини айтди.

    Фото: «Дарё»

    «Барча ҳужжатларимни такроран кўрсатдим, ҳокимият топшириғи билан қурилиш ишларини яна бир бор кўздан кечирган мутахассислар мен айтган маблағимдан кўпроқ пул сарфланганини маълум қилишди», — дейди Муҳаммад Ражабов.

    Қурилиш ташкилоти раҳбарининг шикоят қилишича, мазкур уй таъмирлаши унинг дастлабки иши бўлган.

    «Қурилиш ташкилотини тузиб, энди иш бошлаган пайтим шунақа ҳолатга тўғри келди. Ўша пайтда айтилган ишни бажариш учун иккита машинамни сотгандим. Аммо бугунги кунга келиб, ҳатто харажатимни ҳам қоплаб беришмаяпти», — дейди қурилиш ташкилоти раҳбари.

    Қурувчи таъмирлаган уй

    Қурувчи таъмирлаган уй
    Фото: «Дарё»

    Қурилиш ташкилоти раҳбарининг айтишича, туман ҳокимлари ногиронлиги бор фуқаролар учун мўлжалланган уйни, одатда, тадбиркорлар ҳисобидан таъмирлайди ёки қуради.

    «Кўпчилик қурилиш ташкилоти раҳбарлари бу ишни олиб бекор қилдинг, деб айтишганди. Кейин билсам, ҳокимлар бундай ишларни тадбиркорлар ҳисобидан битказишар экан ва умуман пул беришмас экан», — дейди Муҳаммад Ражабов.

    Мухтор Ҳайитмуродовнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарининг маълумот беришича, қурувчи тадбиркорнинг ҳокимлик билан тузган шартномаси йўқ. Шу сабабдан ҳам унинг пули тўлаб берилмаган.

    «Қурувчи ишни бошлашдан олдин ҳокимият билан шартнома тузмаган, ҳокимнинг оғзаки топшириғи билан иш бажариб кетаверган. Бугунги кунга келиб эса қийин аҳволда қолган», — дейди ҳоким ўринбосари.

    Қурувчи таъмирлаган уй

    Қурувчи таъмирлаган уй
    Фото: «Дарё»

    Ҳоким ўринбосарининг айтишича, қурувчи тадбиркорга харажатини қоплаб олиши учун бир нечта қурилиш объектлари берилган.

    «‘Дом’ учун ҳожатхона қуриб беринг, дейишди. Қуриб бердим ва белгиланган пулимни олдим. Яна бир иншоотнинг томини ёпиб бердим. Аммо 162 миллион сўм пулим ҳалигача берилмади-да. Шу объектлардан қоплаб оласиз, дейишган. Қандай қилиб 162 миллион сўмни булардан чиқариб оламан, шуни тушунмаяпман», — дейди қурувчи.

    Аниқланишича, туманнинг собиқ ҳокими Асрор Жўраев қурувчи уй таъмирини тугатгач, уни уйни ўз назоратига олган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан шартнома имзолатган. Ширкат эса айни кунда пулни тўлаб беролмайди — тайинли маблағи йўқ.

    Қурувчи тадбиркор эса пулини олиш умидида ҳокимиятга қатнаш билан овора, аммо натижа йўқ.

    03.06.2020, 09:58   Изоҳ (0)   33437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади

    03.06.2020, 09:44

    Тошкент шаҳрида МИБ 126 миллион сўмлик алимент пулини ундириб берди

    03.06.2020, 08:58

    Тошкентда йўловчилар оқими катта бўлган магистрал кўчаларда тезюрар автобус йўналишлари ташкил қилинади

    03.06.2020, 07:40

    Зангиотада белкурак билан танишини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган йигит 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    03.06.2020, 07:02

    Фарғонада 2003 йилдан бери илк бора вилоят халқаро аэропортидан юклар хорижий давлатларга тўғридан-тўғри жўнатилди

    03.06.2020, 06:28

    Андижонда маст эркак танишини болта билан уриб ўлдириб қўйди

    03.06.2020, 05:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.