Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 7 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Фото: ЙҲХББ

Фото: ЙҲХББ

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2 июнь куни соат 19:00 ларда Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги «Ганга» автомобиль кўпригида юз берган. Аниқланмаган Cobalt автомобили кескин тўхтагани сабабли бир йўналишда ҳаракатланган еттита автомобиль масофа сақламаганлиги туфайли тўқнашди:

1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti;

2) 28 ёшли Азизжон М. бошқарувидаги Spark;

3) 24 ёшли Шохруҳ бошқарувидаги Nexia;

4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti;

5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti;

6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарувидаги Toyota;

7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарувидаги Malibu.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар