Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Honda маркаси Lego компанияси мутахассислари билан бирга, конструктор ёрдамида Австралиядаги дунёга машҳур Mount Panorama пойга трассасини яратди. Mount Hondarama номини олган лойиҳани яратиш учун 650 соатдан ортиқ вақт ва 150 минг деталь талаб этилди, деб хабар беради Motor.

Фото: Honda Australia

Фото: Honda Australia

Лойиҳа ичидан трасса, Honda’нинг бир неча авлод моделлари, мотоцикллар, автосалон, сервис маркази, шунингдек, «Formula-1» автомобиллар ва HondaJet ўрин олган. Бундан ташқари, конструкторлар трибунани, мухлисларни, ўриндиқларни ва ҳатто тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар ва полициячиларни ҳам яратган. Аммо конструкциянинг ўзига хослиги — радиобошқарилувчи машиналар ҳисобланади, улар ёрдамида трассада ҳақиқий пойга уюштириш мумкин.

Бутун конструкция 210 килограммга тенг бўлиб, узунлиги 3300 миллиметрни, эни — 1800 миллиметрни ташкил этади.

Фото: Honda Australia

Фото: Honda Australia

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, трассани яратишда, асосан, ўйинчоқ автомобилларнинг динамик ҳаракати учун шароит яратиш қийинчилик туғдирган.

Австралиянинг асосий автродроми — Mount Panorama 1938 йилдан буён мавжуд ва олти километр узунликка эга. Унинг ўзига хослиги паст-баландликнинг кескин ўзгарувчанлигида — 174 метр. Бошни айлантирадиган даражада тепаликлар ва кескин пастликлар сабаб уни «Ҳаворанг дўзах» деб аташади.

Фото: Honda Australia

Фото: Honda Australia

Фото: Honda Australia

Фото: Honda Australia

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Қозоғистон
Қозоғистонда полициячи ўз ҳамкасбини бошидан отиб қўйди
Маҳаллий
UMS 7 млрд сўмлик тендерда 1 тийин арзонроқ нарх таклиф қилган корхона ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди