Hyundai компанияси ва Sony Pictures Entertainment ҳамкорлик келишувини имзолади. Унга кўра, эндиликда Sony Pictures’нинг келажакдаги блокбастерларида Корея маркасининг моделлари пайдо бўлади, деб хабар қилади Motor.

Фото: Motor

Hyundai ва Sony Pictures ўзаро мультиформат реклама ҳамкорлигини йўлга қўйганини эълон қилди. Ҳамкорлик доирасида янги моделлар ва Корея технологиялари кинокомпания маҳсулотлари билан интеграциялашади. Бунда Hyundai студиянинг фильмларига маркетинг қўллаб-қувватловини кўрсатади ва иккала компания «мультиплатформали контент» яратиш устида иш бошлайди. Ҳамкорлик Sony Pictures’га Hyundai’нинг технология ва дизайн соҳасидаги ютуқлари билан бирлашиш имконини беради.

Hyundai’нинг янги моделлари Sony Pictures’нинг навбатдаги бешта фильмида кўриниш беради, жумладан, 2021 йилнинг июлида экран юзини кўрадиган «Текширилмаган», 2021 йилнинг декабрига мўлжалланган «Ўргимчак одам: Уйдан йироқда» сиквелида, 2022 йилда чиқадиган «Ўргимчак одам: Коинот бўйлаб» мультфильмида, шунингдек, номи сир тутилаётган яна икки фильмда.