1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти давомида болалар билан бирга тушган энг сара суратларидан фотожамланмани тақдим этамиз.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифи давомида «Аваза» миллий сайёҳлик зонасининг «Камалак» болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан. 2017 йил, 20 май. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида «Катта Қорасув» маҳалласида «Кристалл» болалар рақс ансамбли аъзолари билан. 2017 йил, 29 июнь,. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Кореянинг Сеул шаҳри аэропортида кутиб олишга чиққан болалар ҳамда турмуш ўртоғи Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Ўзбекистон делегацияси учун ажратилган қароргоҳга йўл олмоқда. 2017 йил, 22 ноябрь.  

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида Чимбой туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишишмоқда. 2017 йил, 15 декабрь. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги мактаб-интернат жамоаси ва тарбияланувчилари билан. 2017 йил, 16 декабрь. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги спорт мажмуасига ташрифи вақтида ёш спортчилар билан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги мактабда. 2018 йил, 29 январь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан. 2018 йил, 16 февраль.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги Билимдонлар марказида бир гуруҳ ижодкорлар билан мулоқот пайтида. 2018 йил, 13 апрель.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Улли ҳовли» мажмуасида болалар қуршовида. 2018 йил, 24 апрель. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат тарбияланувчилари билан. 2018 йил, 3 май.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги «Хирмонтепа» маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёевни қучоқлаб олган қизалоқ. 2018 йил, 1 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Москвада ўғли Миралишер (қизил костюмда) ва набираси Миромон билан ЖЧ—2018 рамзи бўри Забивака ёнида. Президент Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрган эди. 2018 йил, 14 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият маркази тарбияланувчилари билан. 2018 йил, 29 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш жараёнида. 2018 йил, 17 август.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Боғишамол» маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим ташкилотида. 2018 йил, 26 октябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Боғишамол» маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим ташкилотида. 2018 йил, 26 октябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган Wunderkinds in Kungirad мактабгача таълим ташкилотида. 2018 йил, 15 ноябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мирзиёэв Нукус шаҳрининг «Қумбуз овул» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси билан. 2018 йил, 16 ноябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри марказида ташкил этилган Янги йил байрами майдонида. Байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берилган жараён. 2018 йил, 28 декабрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги ўзбек–қозоқ миллий маданият маркази фаолияти билан танишиш чоғида болалар билан суҳбатлашмоқда. 2019 йил, 30 январь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги «Бинафша» давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар қуршовида. 2019 йил, 30 январь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги Humo Arena кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросимида ёш спортчилар билан бирга. 2019 йил, 15 март.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими. Ўзбекистон Президенти ва Корея президенти Мун Чже Ин рафиқалари билан биргаликда дўстлик ва маданият саройини очган вақт. 2019 йил, 20 апрель.

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон шаҳридаги «Келажак болажонлари» мактабгача таълим ташкилотида. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган. 2019 йил, 16 май.

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатида. 2019 йил, 17 май.

Фото: Президент матбуот хизмати

Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим ташкилотида. 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган боғча «Нўғайқўрғон» маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилган эди. 2019 йил,  1 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим ташкилотида. 2019 йил, 1 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманининг «Бўстон» маҳалласида 27-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова билан. 2019 йил, 2 июнь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида болалар билан суҳбатлашмоқда. 2019 йил, 30 август.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Президент мактабида.

Давлат раҳбари мактабининг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирган, мактабнинг илк ўқувчи ва ўқитувчилари билан суратга тушган. 2019 йил, 10 сентябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Боғи Эрам» маҳалласидаги 150 ўринли Smart kids нодавлат мактабгача таълим ташкилотида. Давлат раҳбари бешта ташаббус ҳақида шеър айтиб берган болаларга совғалар топширмоқда. 2019 йил, 17 октябрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловларда Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этган. Маҳаллий аҳоли вакиллари, шу жумладан, болалар билан ҳам мулоқот қилган эди. 2019 йил, 22 декабрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашмоқда. 2019 йилда мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига ижодий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида 121 нафар ўқувчи саралаб олинган. 2019 йил, 26 декабрь.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда. 2019 йил, 27 декабрь.

Фото: Президент матбуот хизмати