Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ президенти Дональд Трамп «Катта еттилик» (G7) саммитининг ўтказилиш муддатини июндан бошқа ойга, камида сентябрга кўчирмоқчи экани ва анжуманга Россияни таклиф қилмоқчилигини билдириди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Мен ушбу саммитни бошқа муддатга қолдираман, сабаби G7 дунёда содир бўлаётган воқеаларни етарли даражада таҳлил қила олади деб ҳисобламайман. Бу анчадан буён иттифоқдош бўлган мамлакатлар гуруҳи», — деган Трамп.

У саммитга яна 4 та давлатни таклиф қилмоқчилигини ҳам айтган, булар: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Корея. Шу тариқа «Катта еттилик» G11’га айланади.

Коронавирус пандемияси туфайли Трамп G7 раҳбарларининг учрашувини бекор қилмоқчи ва саммитни июнь ойида видеоконференцалоқа тарзида ўтказмоқчи эди. Оқ уй ушбу қарорни ҳар бир мамлакатнинг коронавирус эпидемиясига қарши барча ресурсларини жалб қилиши учун чиқарилганини билдирган.

Аммо 18 майда Трамп АҚШда COVID-19 билан касалланганлар сони сезиларли даражада камайгани ва «Катта еттилик» учрашувини Кэмп-Дэвиддаги резиденцияда анъанавий форматда ўтказиш мумкинлигини маълум қилди. Саммит 10 июнда ўтиши режалаштирилганди, бироқ кейин анжуман муддати ўзгариши айтилди. Президент маслаҳатчиси Роберт О’Брайен учрашувнинг июнь охирида ўтказилиши ҳақида гапирган.

Россия Қримни қўшиб олганидан буён G8 саммитларига таклиф қилинмай келаётганди. 2020 йилда саммит АҚШда ўтади ва 2019 йил августида Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг меҳмон сифатида анжуманга таклиф қилиниши мумкинлигига шаъма қилган. Лекин Америка етакчисининг баёнотидан сўнг АҚШ конгресси вакиллар палатаси Москвани таклиф қилиш ҳамда G7 аъзолигига қайта қабул қилишни инкор этувчи резолюцияни имзолади. Кремль ҳам «Катта саккизлик»ни қайта тузиш Россия учун асосий мақсадлар қаторига кирмаслигини маълум қилган.

Айни вақтда халқаро уюшмага АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Франция, Канада ва Япония давлатлари аъзо ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар