Навоий вилояти Учқудуқ тумани маъмурий судида бодикамерасиз ЙПХ ходими ва фуқаро жанжали юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилган.
Суд қарорига кўра, фуқаро А.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топилиб, ушбу кодекснинг 34-моддаси тартибида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима тайинланган.
Аввалроқ бодикамерасиз Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ МА инспектори А.Умаржонов хизмат текшируви хулосасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь кунидаги 975-сон қарори талабларига риоя қилмагани учун ҳайфсан олган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)