АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Линдси Taкeр Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маскка тегишли қўнғироқлар ва SMS хабарлар мунтазам равишда унга келаётгани ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади The Mirror.

Фото: The Mirror

Taкeр университетда ўқиётган пайтда у аввал Маскка тегишли бўлган рақамни сотиб олган.

Бир неча кундан сўнг у тадбиркор билан боғланишни истаган бутун дунё аҳолисидан SMS хабарлар ола бошлаган. Қиз ўшанда Маск кимлигини билмаган. Taкeрнинг айтишича, у турли мавзудаги SMS хабарлар олади. Улар орасида бионик протезлардан тортиб, Tesla компаниясидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги саволлар ҳам бор.

У таниқли инсонлардан ҳам SMS’лар олишини айтган. Масалан, Disney Animation’нинг собиқ раҳбари Жон Лассетер Tesla’дан олган автомобилидан кўнгли тўлганини ёзган.