Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда бўлиб ўтган Миллий халқ конгресси доирасида АҚШдаги баъзи сиёсий кучлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «янги совуқ уруш»га айлантиришга ундаётганини маълум қилди, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: Reuters

«АҚШдаги айрим сиёсий кучлар Хитой—Америка муносабатларини асирга олиб, ушбу алоқаларни янги совуқ уруши чегарасига олиб келмоқда. Бу хавфли ва дунё тинчлигига таҳдид солади», — дейди Хитой ТИВ раҳбари.

Бундан ташқари, вазир Вашингтонни Тайвандаги «Хитойнинг қизил чизиғига қарши чиқмасликка» чақирди. Шу орқали у АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг анъаналарни бузишига муносабат билдирган. Ўтган ҳафта Давлат департаменти раҳбари Тайвань президенти Цай Инвэнни лавозимга иккинчи маротаба сайлангани муносабати билан табриклаган эди.

Шунингдек, Хитой ТИВ раҳбари ядровий қуроллар бўйича Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги тарихий келишувларни бузишда айблаган. «Биз сўнгги йилларда КХДР томонидан деэскалация ва ядро қуролидан холи бўлиш борасида ижобий қадамлар қўйилганининг гувоҳи бўлдик. Афсуски, Америка томони ушбу қадамларга муносиб жавоб бермади. Бу Шимолий Корея ва АҚШ диологининг боши берк кўчага кириб қолганининг асосий сабаби», — дейди Ван И.