Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

FourFourTwo нашри Англия Премьер Лигаси тарихидаги энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унга кўра, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Эрик Кантонанинг «Манчестер Юнайтед»га трансфери биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Кантона 1992 йилда «Лидс»дан 1,34 миллион евро эвазига манкунианликлар сафига ўтганди.

Сол Кэмпбэллнинг эркин агент мақомида «Тоттенҳэм»дан «Арсенал»га йўл олгани иккинчи ўринни банд этган бўлса, Нголо Канте трансфери кучли учликка якун ясади. 2015 йилда «Лестер» 6,26 миллион евро эвазига «Кан»дан сотиб олган футболчи ҳозирда «Челси» аъзоси ҳисобланади.

FourFourTwo талқинига кўра АПЛ тарихидаги энг яхши 10 трансфер:

  1. Эрик Кантона («Лидс»дан «Манчестер Юнайтед»га, 1992 год) — 1,2 миллион фунт
  2. Сол Кэмпбэлл («Тоттенҳэм»дан «Арсенал»га,, 2002) — эркин агент
  3. Нголо Канте («Лестер»дан «Челси»га, 2015) — 5,6 млн фунт
  4. Лукас Радебе («Кайзер Чифс»дан «Лидс»га, 1994) — 50 минг фунт
  5. Николя Анелка (ПСЖдан «Арсенал»га, 1997) — 500 минг фунт
  6. Патрик Виейра («Милан»дан «Арсенал»га, 1996) — 3,5 млн фунт
  7. Эдвин ван дер Сар («Фулҳэм»дан «Манчестер Юнайтед»га, 2005) — 2 млн фунт
  8. Деле Алли («МК Донс»дан «Тоттеҳем»га, 2015) — 5 млн фунт
  9. Сами Ҳююпя («Виллем»дан «Ливерпуль»га, 1999) — 2,6 млн фунт
  10. Оле-Гуннар Сульшер («Молде»дан «Манчестер Юнайтед»га, 1996) — 1,5 млн фунт.
Мавзуга доир: Топ-10: АПЛ клубларининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши трансферлари эълон қилинди

Кантона 1992—1997 йиллар мобайнида «Манчестер Юнайтед»да тўп сурган. Бу вақт ичида у тўрт бора Англия чемпионлигини қўлга киритди ва икки бор Англия Кубогига эга чиқди. Франциялик футболчи клуб сафида 179 ўйин ўтказиб, 81 гол ва 61 та самарали узатма муаллифига айланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади