Бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқинидан кейин иккинчи тўлқини бошланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Бу мамлакатлар бир-бири билан ҳамжиҳатликда югуриши керак бўлган спринт. Вирус ҳар бир мамлакатда бор», — дейди ташкилот вакили.

Вуйновичнинг сўзларига кўра, пандемия дунёнинг ҳар бир бурчагига етиб бормагунига қадар уни аниқлаб бўлмайди. ЖССТ вакилининг айтишича, Россия пандемиянинг мамлакат ичида тарқалишини олдини олиш учун барча чора-тадбирларни қабул қилган ва кучли эпидемиология хизмати ўз вақтида керакли қадамларни ташлашга муваффақ бўлган.

Шунга қарамай коронавирусга чалиниш хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ Вуйнович Россияда коронавирус инфекциясининг тарқалиш тезлиги пасайгани мамлакат «барқарорлашув фазаси»га ўтганини билдиришини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 20 май ҳолатига кўра, бир сутка ичида бутун дунёда коронавирус юқтириб олиш бўйича 106 мингта ҳолат қайд этилиб, касалланишлар сони бўйича антирекорд янгиланган эди.