• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Айғоқчи кўпригидаги алмашув. Америкалик разведкачи Пауэрснинг СССРдаги саргузаштлари ҳақида

    Май ойи тарихи сиёсий воқеаларга бой. Шулардан бири Совуқ уруш билан боғлиқ.

    1960 йилнинг 1 май куни Свердловск осмонида Совет ракетаси Америка разведка самолётини уриб туширди. Учувчи тирик қолди ва у АҚШ разведкаси ходими эканини тан олди. «Дарё» Совуқ урушнинг энг машҳур жосуслик эпизодларидан бири бошланган давр ҳақида маълумот беради.

    Покистондан Орол денгизи бўйлаб

    Марказий разведка бошқармасининг ходими ва корейс уруши фахрийси бўлган ўттиз ёшли Фрэнсис Пауэрс Покистоннинг Пешовар шаҳридаги Америка авиабазасидан СССР томон учиб кетмоқда. У энг сўнгги Lockheed U-2 самолётидан фойдаланган ҳолда Совет армиясининг фаолияти тўғрисида маълумот тўплайдиган Америка разведка дастурининг аъзоларидан бири эди. 1 май куни Пауэрс одатдагидек СССР ҳудуди бўйлаб учиб, ҳарбий объектларни 21 км баландликдан суратга олиши керак эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Унинг йўли совет—афғон чегараси бўйлаб Орол денгизи, Челябинск, Киров, Плесецк, Мурманск шаҳарлари орқали давом этиб, маршрут сўнгида самолёт Норвегияга қўниши режалаштирилганди. Бу вақтга келиб, учувчи бундай парвозларни жуда кўп амалга оширганди. Орадан, тахминан, тўрт соатлар ўтиб унинг миссияси тўхтатилди. Самолёт катта баландликда бўлишига қарамай, уни Совет ҳаво мудофаа тизими пайқаб қолди ва уриб тушириш учун ракеталарни йўналтирди. Кўп ўтмай ҳалокатга учраган самолёт ўз базаси билан алоқасини йўқотиб, ерга шўнғиди.

    «Мен юқорига қарадим ва атрофимда тўқ сариқ нурни кўрдим. Аввалига бу фонарнинг аксими ёки бутун осмон шундайми, билолмадим. Ўзимга ўзим ё Худойим, мен тамом бўлдим, деганимни эслайман», — деб айтган эди Пауэрс кейинроқ.

    Рад этиш, кўникиш, тан олиш

    Аввалига АҚШ разведкаси ушбу воқеа ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади. Аммо ҳалокатдан бир неча кун ўтгач АҚШнинг космик агентлиги бўлмиш NASA «Туркиядан парвоз қилган самолёт аввал техник муаммолар туфайли адашиб, сўнгра ҳалокатга учрагани» ҳақида матбуот хабарини тарқатди. Ҳатто оммавий ахборот воситаларида ҳалокатга учраган самолёт тасвирланган фотосурат эълон қилинди. Агентликнинг сўзларини Америка президенти Дуайт Эйзенхауэр ҳам такрорлади.

    Аммо ҳақиқий ҳалокат ва NASA баёнотидан бир ҳафта ўтгач, Совет ҳукумати ҳолат Марказий разведка бошқармаси протоколларида кўрсатилганидек эмаслигини баён қилди. Аслида, учувчи нафақат ўлмаганди, балки махфий ҳарбий объектларнинг фотосуратларини ҳам йўқ қилишга улгурмаган эди. Жосус учувчини сўроқ қилиш жараёнларидан олинган лавҳалар, унинг буюмлари, ҳарбий объектлар кўрсатилган хариталари ва U-2 самолётининг парчалари Совет телевидениесида жуда кўп намойиш этилди. Шундан сўнг АҚШ Пауэрсни разведка ходими деб тан олишга мажбур бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Жосуслар ўйини

    Пауэрс қўлга олинишига қадар Америка разведкаси Совет Иттифоқи ҳудуди бўйлаб бир неча йил давомида мунтазам равишда учиб юрган ва ўзи муҳим ҳарбий иншоотлар деб ҳисоблаган объектларни суратга олган.

    1950 йилларга келиб Совуқ урушнинг ҳар икки томонида ҳам паранойялар ўсиб борди. Ўн йилликнинг ўрталарида эса Қўшма Штатларда яшовчи коммунистик кайфиятдагиларга, Америка раҳбариятини танқид қилганлар ва социалистик ғояларни маъқуллаганларга қарши кенг кўламли сиёсий қатағонлар олиб борилди. Очиқ телевизион эшитувларда маданият ва сиёсий арбоблар суд қилинди ва «коммунистик» фаолияти учун касбий фаолиятдан четлаштирилди.

    Жосуслик можаролари эса ушбу паранойянинг янада кўпайишига ёрдам берди. 1957 йилда АҚШ асосий совет жосусларидан бири — Рудольф Абелни фош этди. Уни Америка расмийларига ўзининг собиқ ҳамкори тутиб берган. Абель бир неча йиллар давомида агентлар тармоғи орқали Американинг ядро саноати тўғрисидаги маълумотларни тўплаган. У жосусликда айбланиб, 32 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

    Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари ва разведкачилари Совет Иттифоқи ҳудудида жосуслик қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқди. Совет ҳаво мудофааси тизимлари ва тутқичларининг такомиллаштирилгани сабабли энди Америка самолётлари СССР чегараларига бемалол яқинлаша олмас эди. Кейинроқ эса замонавий радар тизимлари кузата олмайдиган баландликда, яъни 19 километрдан баланд учадиган самолётлар ишлаб чиқариш таклиф қилинди. Шундай қилиб, U-2 самолётларини фаол ривожлантириш дастури бошланди. 1955 йилга келиб америкаликлар биринчи муваффақиятли синовларини ўтказди ва 1956 йилдан Совет блоки узра парвозлар дастурини йўлга қўйди.

    КГБ ертўласида 

    Марказий разведка бошқармасининг ҳозирда омма учун очилган махфий ҳужжатларига кўра, агар самолёт билан бирор-бир ҳодиса юз берса ёки уни сезиб қолишадиган бўлса, у ҳолда самолётнинг юқори баландликдаги об-ҳавони кузатиш учун ишлатилганини баҳона қилмоқчи бўлишган. Юқорида айтиб ўтганимиз ва ОАВ ларда «суратлари пайдо бўлган самолёт» айнан ўша режа асосида амалга оширилган манёвр эди. Аммо Пауэрснинг ёнидан топилган ҳужжатлар АҚШни ноқулай аҳволга солиб қўйди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Парижда 1960 йилнинг май ойи ўрталарида СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши керак эди. Учрашув ғарбий ва шарқий блоклар ўртасидаги кескинликни камайтиришга ёрдам бериши кутилаётганди. Аммо Пауэрс воқеаси сабабли ушбу тадбирнинг кун тартиби тубдан ўзгариб кетди.

    Совет Иттифоқи етакчиси Никита Хрушёв АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэрдан узр сўрашни ва СССР бўйлаб жосуслик парвозларини тўхтатишни талаб қилди.

    Акс ҳолда, АҚШ президентига юборилган Совет Иттифоқига ташриф буюриш таклифини қайтариб олишга ваъда берди. Эйзенхауэр ҳеч қачон Совет Иттифоққа ташриф буюрмаган. Фрэнсис Пауэрс суд жараёнини кутаётган пайтида Лубянкадаги КГБнинг ички қамоқхонасида эди. Учувчи кейинроқ эслашича, уни калтаклашмаган, аммо доимий равишда психологик қийноқларга солишган. Пауэрснинг сўзларига кўра, уни деярли 30 кун давомида сўроқ қилишган, сўроқ пайтида унинг кўзларига ёрқин нурли прожектор ёқиб қўйилган.

    Суд

    Пауэрс устидан суд жараёни у қўлга олингандан бир неча ой ўтиб — 1960 йилнинг августида бошланди. Совет ҳукумати жараённи очиқ ўтказишга қарор қилди ҳамда Пауэрснинг онаси ва рафиқасига Москвага учиб келишга рухсат берди. Айбловчи томон сифатида шахсан СССР бош прокурори Роман Руденко таклиф қилинган. «Америкалик жосус учувчи устидан ўтказилаётган ушбу суд жараёни, нафақат шахсан Пауэрс томонидан содир этилган жиноятларнинг фош қилинишини, балки халқларнинг тинчлиги ва хавфсизлигига қарши даҳшатли жиноятларнинг ҳақиқий илҳомлантирувчилари ва ташкилотчилари бўлган АҚШ ҳукмрон доираларининг жиноий тажовузкор ҳаракатларини ҳам очиб беради», деган эди Руденко суд жараёнида.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳукм ва бартер

    Пауэрс жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукмга кўра, у дастлабки уч йилни Владимир шаҳрида ўта хавфли жиноятчилар сақланувчи собиқ «Владимирский Централ» қамоқхонасида ўтказиши керак эди. Аммо учувчи қамоқда тўлиқ муддат ўтамади. Чунки бир неча ойлар давом этган музокаралардан сўнг 1962 йилнинг февраль ойида Фрэнсис Пауэрс АҚШда судланган совет айғоқчиси Рудольф Абелга алмашиб олинди. Ушбу жараён голливуднинг машҳур «Жосуслар кўприги» деб номланган фильмида тўлиқ ўз аксини топган.

    Аммо Америка Қўшма Штатларида жамоатчилик Пауэрсни ёмон кутиб олди. Чунки АҚШга келгач уни ҳибсга олингани, самолёт аслида ракета ҳужумига учрамагани, Пауэрснинг ўзи уни СССР билан олдиндан тил бириктирган ҳолда ихтиёрий равишда қўндиргани ҳақида матбуотда хабарлар тарқаб улгурган эди. Учувчи қайтиб келгач, Америка махфий хизматлари томонидан сўроққа тутилиб, унга қарши иш қўзғалгани рост. Аммо 1962 йил март ойида барча айбловлар бекор қилиниб, Пауэрс давлат мукофотларига лойиқ кўрилди.

    Дарвоқе ушбу воқеа ҳақида 2015 йилда «Айғоқчи кўприги» номли фильм суратга олинди. Ушбу фильм тарихий реалликни ҳаққоний очиб бергани билан диққатга сазовор.

    Собиқ жосуснинг сирли ўлими

    Фрэнсис Пауэрс 48 ёшида 1977 йилнинг ёзида Калифорниядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинларини ўчириш пайтида ҳалок бўлди. Унинг бошқарувидаги вертолётда ёнилғи тугаб, унга энг яқин аэродромдан бир неча километр нарида қулади. Унинг ўлими атрофида ҳам турли туман конспирологик назариялар юради, ҳақиқатни эса олий ҳакам бўлган вақт кўрсатади...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    21.05.2020, 19:10   Изоҳ (0)   140834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чеченистонда Рамазон Ҳайити байрами кунлари ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилди

    21.05.2020, 15:12

    АҚШда иккита дамба ўпирилиши оқибатида сув босган марказий кўчалар — суратларда

    21.05.2020, 14:43

    Бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 5 млн кишидан ошиб кетди

    21.05.2020, 14:13

    Turkish Airlines 10 июндан халқаро авиақатновларни тиклайди

    21.05.2020, 13:57

    ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланишидан огоҳлантирди

    21.05.2020, 12:41

    Хитойда бир суткада 33, Жанубий Кореяда эса 12 кишида коронавирус қайд этилди

    21.05.2020, 11:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.