Ўзбекистон Президентининг «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади.
Унга кўра, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;
- суғориш воситалари харид қилиш учун БҲМнинг 10 бараваригача;
- уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМнинг 3 бараваригача;
Изоҳ (0)