Хитой Халқ Республикасининг Исроилдаги элчиси Ду Вэй Тель-Авив шимолидаги Герцль шаҳрида ўз резиденциясида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили берган маълумотга асосланиб хабар қилган.
Ду Вэйнинг ўлими ҳақидаги маълумотни ХХР элчисининг ўринбосари Дай Юмин тасдиқлаган.
Дипломат 57 ёшда эди. The Jerusalem Post’нинг ёзишича, элчининг мурдасида қотиллик аломатлари кузатилмаган ва ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Исроил армияси радиостанцияси ҳам элчи жасадида зўравонлик ва қотиллик излари йўқлигини хабар қилган.
57 ёшли Ду Вэй 2020 йил февраль ойида Исроилнинг фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланганди. У аввал 2016 йилда ХХРнинг Украинадаги элчиси сифатида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)