Ўзбекистонда 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 9 кишига ошиб, 2645 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

9 та янги касалланиш ҳолатининг 2 таси хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 таси эса олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари Тожикистондан келган. Ҳозирда жами 498 нафар бемор даволанмоқда.

Аввалроқ 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, жами касалланиш ҳолатлари сони 2636 тага етгани хабар берилганди.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Инфекция асоратлари оқибатида 11 киши вафот этган.