• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2019 йилда таълим соҳасидаги молиявий қонунбузарликлар 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошгани аниқланди

    Ўзбекистон Сенатининг 11 май, душанба куни бўлиб ўтган тўртинчи ялпи мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органларининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг кўрсатмалари асосида прокуратура органларини коррупциядан ҳоли, чинакам халқ прокуратурасига айлантириш, фаолият самарадорлигини тубдан ошириш борасида қатор чоралар кўрилган. Аввало, ҳалол, садоқатли ва профессионал ходимлар корпусини шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга татбиқ этиш бошланган.

    Қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш баробарида фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни амалда бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

    Бундан ташқари, тадбиркорликни ривожлантириш, экспортни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш каби ҳаётий муҳим масалаларга устувор аҳамият берилиб, 15 мингдан ортиқ тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши ва муаммолари бартараф этилиши таъминланган.

    Маълум қилинишича, 2019 йилда таълим соҳасида текширилган вазирлик ва идораларнинг 93 фоизида 16,7 миллиард сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган.

    Шу билан бирга, қонунлар ижросига бевосита масъул идоралар томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилмаслиги жойларда кўплаб муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлганлиги аниқланган. Масалан, фуқароларнинг уйлари бузилиши муносабати билан тегишли компенсация пулларининг ўз вақтида ва тўлиқ берилмаслиги, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Бу борада прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 2,3 триллион сўм зарарлар ундирилишига эришилган.

    Бироқ иқтисодий жиноятлар бўйича тергов жараёнида жиноятни фош этиш билан бирга етказилган зарарни ундириш, яъни ўғирланган моддий бойликларни топиб, қонуний эгасига қайтаришда камчиликлар мавжуд. Шу боис сенаторлар томонидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, айниқса, қурилиш ишларининг сифати ва талабларга жавоб бериши бўйича доимий назорат ўрнатиш зарурлиги кўрсатилди.

    Қурилиш соҳасида коррупцияга оид аломатлар оқибатида рўй бераётган талафотлар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Прокуратура органлари бу масалаларда ўз назоратини янада кучайтириши, уларга қонунлар билан берилган ваколатлардан кенг фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, мажлисда прокуратура органлари мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолият самарадорлигини янада ошириши лозимлиги кўрсатилиб, тегишли вазифалар бўйича кўрсатмалар берилди.

    Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, бош прокурор ҳисоботида қишлоқ хўжалиги соҳасида фермерларнинг рўйхатдан ўтиши, ҳисоб рақами очиши, кредит, ер, ўғит, ёқилғи ва ҳатто иш ҳақи билан боғлиқ муаммолари ҳал қилингани қайд этилган.

    «Аслида, нима учун бу масалалар, албатта, прокуратура аралашуви билан ҳал қилиниши керак?», — деди Танзила Норбоева. Унинг фикрича, мазкур ҳолат тизимда муаммолар борлигини, тегишли мутасаддилар ўз вазифаларини тўлақонли бажармаётганлигини кўрсатади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор бўлган ҳозирги шароитда бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

    Мавзуга доир: Танзила Норбоева халқ Омбудсманни танимаслигини айтди ва унинг фаолиятини танқид қилди

    Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда сенаторлар Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қўшилиши тўғрисидаги таклифни маъқуллади.

    11.05.2020, 20:25   Изоҳ (0)   19493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Сенати коронавирус сабабли 2020 йилги давлат бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    11.05.2020, 19:55

    «Бу ишларни келгуси 2-3 йилда тўлиқ амалга оширмасак, ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади» — Шавкат Мирзиёев IT’ни ривожлантириш ҳақида

    11.05.2020, 19:43

    Ўзбекистон мактабларида 7-синфдан бошлаб дастурлаш асосларини ўқитиш йўлга қўйилади

    11.05.2020, 19:19

    Ўзбекистонда 2020 йилда барча шифохоналар ва болалар боғчаларини оптик толали интернетга улаш режалаштирилмоқда

    11.05.2020, 18:55

    Ўзбекистонда вазирларнинг ойлик мукофот пули ташкилотда АКТни қўллаш даражасига қараб белгиланади

    11.05.2020, 18:27

    Тошкентда қурилиши битмаган кўп қаватли бинонинг деворлари қулаб тушиши юзасидан расмий маълумот берилди (видео)

    11.05.2020, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.