Буюк Британиянинг Sky Sports нашри Англия чемпионлигини қўлга кирита олмаган юлдуз футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Унга кўра, биринчи ўрин «Вест Ҳэм» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ сардори Бобби Мурга тегишли бўлди. Мур клуб миқёсида Англия Кубоги (1964 йил) ва Кубок эгалари Кубогида (1965) ғолиб чиққан.
Иккинчи ўрин «Ливерпуль» собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррардга насиб этди. Мерсисайдликлар сафидаги 17 йилда Жеррард тўққизта совринга эга чиққан, бироқ улар орасида АПЛ бош соврини йўқ.
Учинчи ўриндан «Тоттенҳэм» собиқ ярим ҳимоячиси Пол Гаскойн ўрин олди. Афсонавий футболчи 1991 йилда Англия Кубогида зафар қучган, холос.
Англия чемпиони бўлолмаган футболчилар топ-10 талиги:
1. Бобби Мур («Вест Ҳэм», «Фулҳэм»)
2. Стивен Жеррард («Ливерпуль»)
3. Пол Гаскойн («Ньюкасл», «Тоттенҳэм», «Мидлсбро», «Эвертон»)
4. Жефф Ҳерст («Вест Ҳэм», «Сток Сити»)
5. Гари Линекер («Лестер», «Эвертон», «Тоттенҳэм»)
6. Жимми Гривз («Челси», «Тоттенҳэм», «Вест Ҳэм»)
7. Гленн Ҳоддл («Тоттенҳэм», «Суиндон», «Челси»)
8. Жейми Каррагер («Ливерпуль»)
9. Жанфранко Зола («Челси»)
10. Мэтт Ле Тиссье («Саутҳэмптон»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)