Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов июль ойида октагонга қайтишга тайёр бўлишини маълум қилди.
«Мен исталган вақтда жанг қилишим мумкин. Рамазон 23 май куни тугайди. Июлда тайёр бўламан.
Мен ҳақимда гапиришни бас қилинг. Ҳозир коронавируснинг вақти. Ҳабиб вақти келганда ҳаммасини дўппослайман», — дейди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ мазкур қарама қаршилик коронавирус сабаб бекор бўлди.
Аввалроқ россиялик яккакурашчи сентябрь ойида Тони Фергюсон—Жастин Гэтжи тўқнашуви ғолиби билан жанг қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)