Ўзбекистонда 7 май соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 3 кишига ошиб, касалланганлар 2269 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ Ўзбекистонда 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 2266 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.

Касалланиш ҳолатлари сони камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумат карантин чораларини юмшатишга қарор қилган, мамлакат ҳудудлари «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилган.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари вафот этди, 1624 нафари эса соғайган. Айни вақтда 635 киши даволанишда қолмоқда.