• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба сув омборини ким қурган?

    Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида 1 май куни эрталаб тўғон ўпирилиши содир бўлди. Сув тошқини оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етди. Бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлди. Учта тумандаги 22 та қишлоқдан 60 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

    Ушбу ҳодисадан сўнг жамоатчиликда бу нима учун содир бўлгани ҳақида саволлар туғилди, сув омбори қурилишида иштирок этадиган компаниялар номига айбловлар айтила бошланди. Хулоса чиқаришга ҳали эрта. Ҳодиса сабаблари терговда аниқланади. «Gazeta.uz» очиқ маълумотлар ва ахборот манбалари асосида лойиҳа тафсилотларини аниқлашга ҳаракат қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сув омбори қурилиши 2010 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи сув оқими ҳудудида бошланиб, 2017 йилда якунланди. Гидротехника иншооти 922 миллион кубометр сув сиғимига эга экани ва бу Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларининг унумдор ерларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга имкон бериши хабар қилинган эди.

    2017 йилнинг 17 май куни Президент Шавкат Мирзиёев сув омбори билан танишар экан, гидроэнергетика соҳасида янги компания ташкил этиш бўйича режаларни баҳам кўрди. Кейинги куни давлат раҳбарининг «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти таркибига кирган гидроэлектрстанциялар, гидротехник ва гидроэнергетика билан боғлиқ бошқа бўлинмалар, шунингдек, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмасига қарашли бўлган барча гидроэлектростанцияларни бирлаштирувчи «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.

    «Ўзсувэнерго» бирлашмасига раҳбарлик қилган, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида «ТўпалангсувГЭСқурилиш» МЧЖ бошқаруви раиси бўлиб ишлаган сенатор Абдуғани Сангинов янги компания бошқаруви раиси этиб тайинланди.

    «Ўзбекгидроэнерго» компанияси мамлакатнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд ГЭСларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш билан шуғулланади.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров, «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов ва Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 2 майда тўғон ўпирилган жойда.

    Қурилиш вазири Ботир Зокиров, «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов ва Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 2 майда тўғон ўпирилган жойда.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Davletovuz Telegram-канали гидроэнергетика соҳасида To‘palang HPD Holding ва унинг тузилмавий компаниялари (To‘palang HPD Platinum, To‘palang HPD Water Construction, To‘palang HPD Building, To‘palang HPD Irrigation Systems, To‘palang HPD Steam — Gas, To‘palang HPD Service, To‘palang HPD Engineering) амалга ошираётган лойиҳаларга эътибор қаратди.

    «Gazeta.uz» маълумотларига кўра, To‘palang HPD Holding Президентнинг 2003 йил 24 январдаги фармони талаблари асосида «Тўпаланг сув омбори ва ГЭС қурилиш»нинг «ТўпалангсувГЭСқурилиш» МЧЖ этиб қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келган, 2017 йил декабрида яна қайта ташкил этилган. Унинг асосий фаолият турлари ГЭС, сув хўжалиги иншоотлари, гидроузеллар қуриш, канал ҳамда дренажлар қазиш ва бошқаларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишдан иборат.

    «Ўзбекгидроэнерго» матбуот хизмати 21 апрель куни Сардоба сув омбори қошида To‘palang HPD Irrigation Systems иштирокида кичик ГЭС қурилиши бошланганини маълум қилган эди. Лойиҳа қиймати 21,3 миллион еврога тенг бўлиб, объектни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Компания To‘palang HPD Holding томонидан Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС (лойиҳа қиймати 180 миллион доллар), шунингдек, Пскем дарёсида Пскем ГЭС (810 миллион долларга баҳоланмоқда) лойиҳаларида ҳам қурилиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.

    To‘palang HPD Platinum Хоразм вилояти Тошсоқа магистрал суғориш каналлари тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси (29,7 миллион долларга баҳоланган) устида ҳам иш олиб бормоқда.

    Бундан ташқари, To‘palang HPD Building 2019 йил 9 июль куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Катта Фарғона каналида Кичик гидроэлектр станциялар каскадини фойдаланишга топширди (31 миллион долларга баҳоланган).

    2019 йил мартида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Туябўғиз сув омборида To‘palang HPD Irrigation томонидан қурилган кичик ГЭС очилди (16,3 миллион долларга баҳоланган).

    To‘palang HPD Building Сурхондарё вилоятида «Термиз марвариди» санаторияси қурилишида ҳам иштирок этган.

    «Ўзсувлойиҳа» лойиҳа институти кузатув кенгашининг беш нафар аъзосидан икки нафари — To‘palang HPD Holding вакили ҳисобланади. «Ўзсувлойиҳа» компанияси Андижон туманида Куйганёр гидроузели қуйи қисмини ювилишдан сақлаш учун ҳимояловчи иншоотни қуриш лойиҳаси, Навоий вилоятида «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш ва бошқаларда бош лойиҳаловчи ҳисобланади.

    «Ўзбекгидроэнерго» ва To‘palang HPD Holding юридик манзили мос тушади: Тошкент, Навоий кўчаси, 22.

    Холдингдаги 61,7 фоиз улуш Ислом Абдураҳмоновга тегишли. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлари.

    Холдингдаги 61,7 фоиз улуш Ислом Абдураҳмоновга тегишли. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлари.
    Фото: «Gazeta.uz»

    To‘palang HPD Holding директори Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмонов — Абдуғани Сангиновнинг ўғли.

    «Gazeta.uz»га маълум бўлишича, To‘palang HPD Water Construction компанияси Сардоба сув омбори қурилишида қатнашган 10 дан зиёд субпудратчилардан бири бўлган.

    Лойиҳа қиймати

    Сардоба сув омбори қурилиши тўғрисидаги ҳужжат очиқ маълумотларда мавжуд эмас. Гидроиншоот ҳозир ҳам «Ўзбекистон темир йўллари» ҳисобида.

    «Gazeta.uz» гидроиншоотнинг ҳали ҳам «Ўзбекистон темир йўллари» ҳисобида турганини аниқлашга муваффақ бўлди. Сардоба сув омбори қурилиши 2017 йил 1 январь ҳолатида 1 триллион 306 миллиард 940 миллион 400 минг сўм (Марказий банкнинг 2017 йил 1 январдаги курси бўйича 404,4 миллион доллар).

    Очилбой Раматов, Шавкат Ҳамроев, Шавкат Мирзиёев ва Абдуғани Сангинов, 2017 йил, май.

    Очилбой Раматов, Шавкат Ҳамроев, Шавкат Мирзиёев ва Абдуғани Сангинов, 2017 йил, май.
    Фото: «O‘zbekiston» канали, ЎзА.

    2017 йил май ойида Президентга тақдимот маросимида «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг собиқ раиси Очилбой Раматов (ҳозирги бош вазирнинг биринчи ўринбосари), қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Ҳамроев (ҳозирги сув хўжалиги вазири) ва «Ўзсувэнерго» раиси Абдуғани Сангинов (ҳозирда «Ўзбекгидроэнерго» раиси) иштирок этди.

    «Ўзбекгидроэнерго» изоҳи

    «Биз миллий ва хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда Сардоба сув омборида юзага келган вазият бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ обрўсига путур етказувчи асоссиз ва юзаки хулосалар, нотўғри талқинларга расмий муносабатимизни билдиришни хоҳлардик», — дейилади компания матбуот котиби Равшан Бойқуловнинг «Gazeta.uz» таҳририятига юборган хабарида.

    Сардоба сув омборининг 2010−2017 йилларда қурилганини қайд этар экан, компания вакили собиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги объект буюртмачиси эканини таъкидлади. «Ўзбекистон темир йўллари» қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси бош пудратчи сифатида танланган. Объект қурилишида иштирок этган 10 дан ортиқ субпудратчи ташкилотлар, жумладан «Ўзмахсусқурилиш», Omad Dubl, BOYOVUD  қаторида «Резаксой сув қурилиш» (ҳозирги — To‘palang HPD Water Construction) қурилиш жараёнида ўзига ажратилган қисмда қурилиш ишларини олиб борган.

    To‘palang HPD Water Construction томонидан олиб борилган ишлар тегишли комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган, дея маълум қилди матбуот котиби.

    «Биз To‘palang HPD Holding МЧЖ Сардоба сув омборининг авария содир бўлган қисмида қурилиш ишларини олиб бормагани, Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевич эса 2010−2017 йилларда To‘palang HPD Holding МЧЖ ва унинг филиалларида умуман ишламаганини таъкидлашни хоҳлардик. Бундан ташқари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Президентнинг 2017 йил 18 майдаги №УП-5044 фармони билан ташкил этилган. Шундай қилиб, қайд этиш жоизки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Сардоба сув омбори қурилиши учун жавобгар эмас ва унда иштирок этмаган», — деди Равшан Бойқулов.

    Унинг қайд этишича, Сардоба сув омборидан фойдаланиш бўйича назорат фаолияти «Давсувхўжаликназорат» (Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси) томонидан амалга оширилади.

    «Юқорида келтирилганларга асосланиб, биз ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларнинг асоссиз ва ёлғон эканини маълум қиламиз», — деди у.

    «Gazeta.uz» мақола якунида Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини идоравий экспертизасини ўтказишини таъкидлаб ўтган.

    Мавзуга доир: Сардобадан ҳикоялар

    05.05.2020, 17:42   Изоҳ (0)   237799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон ТИВ: Сув тошқини юзасидан Ўзбекистонга нота юборилмайди

    05.05.2020, 17:35

    Ўзбекистон банкларида доллар курси тушишда давом этмоқда

    05.05.2020, 17:07

    Бухоро, Самарқанд, Тошкентда жами 49 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, соғайганлар сони 1454 нафарга етди

    05.05.2020, 15:44

    Сирдарёда фавқулодда вазият ҳудудида қолиб кетган икки фуқаро ҳарбий вертолёт ёрдамида қутқарилди

    05.05.2020, 15:12

    Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишда қатнашмоқда (фото)

    05.05.2020, 13:56

    Ангрендаги уй ҳовлисидан қадимий қабр ва сопол буюмлар топилди

    05.05.2020, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.